Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Янгиобод тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

21 август 2019 йил
384
0

Эшпўлатов Анвар Абдилакимович

2017 йил 16 февралдан Янгиобод тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

1982 йил 19 мартда Ғаллаорол туманидида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2004 йилда Жиззах политехника институтини (кундузги)ни тамомлаган. Мутахассислиги агроинжинер. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1999-2000 йй. - Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани М.Крозний номли ширкат хўжалиги чилангари

2000-2004 йй. - Жиззах политехника институти талабаси

2004-2007 йй. - Жиззах вилояти “Давтехназорат” бўлими давлат муҳандиси

2007-2012 йй. - Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Давтехназорат” инспекцияси давлат бош муҳандиси

2012-2013 йй. - Жиззах вилояти “Давтехназорат” инспекцияси бошлиғи

2013-2014 йй. - “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг Жиззах вилоят филиали директори

2014-2016 йй. - Жиззах вилояти Янгиобод туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2016-2017 йй. - Жиззах вилояти Янгиобод туман ҳокимининг саноатни ривожлагтириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2017 й. -  ҳ.в.  - Жиззах вилояти Янгиобод туман ҳокимининг саноатни ривожлагтириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Фориш туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуи масалалари бўйича ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ва 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорларига мувофиқ қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади.

Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш;

Туманда халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;

Шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

Пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

Муҳандислик ва йўл транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

Кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларини амалга ошириш;

Аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатдан тозалаш тизими билан таъминлаш;

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради. (ВМ-123-сон 27.04.2016 й.)

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш; (ПҚ-2916-сон 21.04.2017 й.)

Уй-жойлар қурилиши бўйича қабул қилинган Дастурларнинг туманда ижро этилишини назорат қилиш, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи буюртмачи ва пудрат ташкилотларини мазкур йўналишда ишларини ташкиллаштириш.

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича комплекси фаолиятига раҳбарлик қилиш.

Туман ҳокими томонидан тасдиқланган соҳага тегишлитуман ҳокимлиги доимий комиссияларига бошчилик қилади ва комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Қуйидаги туман ҳокими бошчилигидаги комиссиялар ишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади:

  1. Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича туман комиссияси. (ПҚ-3012-сон 26.05.2017 й.)
  2. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлашни мувофиқлаштириш туман комиссияси.
    (Ҳар йили тасдиқланадиган куз-қиш мавсуми қарорига асосан)
  3. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси. (ПҚ-2435-сон 20.11.2015 й.)
  4. 2017-2019 йиллар давомида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини амалга ошириш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий ишчи комиссияси. (ПҚ-2853-сон 27.03.2017 й.)
  5. “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси. (ПҚ-3630-сон 29.03.2018 й.)

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигидаги туман комиссиялари:

  1. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича туман комиссияси (ПҚ-2916-сон 21.04.2017 й.)
  2. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш туман комиссияси
    (ПҚ-2910-сон 20.04.2017 й.)
  3. Кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштитриш ҳамда мониторинг қилиш бўйича туман комиссияси (ПҚ-2922-сон 24.04.2017 й.)
  4. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича “тайёр ҳолда топшириш” шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш бўйича туман танлов комиссияси.
    (ВМ-243 26.04.2017 й.)
  5. 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи туман комиссияси. (ПҚ-2812-сон 02.03.2017 й.)
  6. Аҳоли пунктларини комплекс қурилишини назорат қилиш туман комиссияси (ВМ-41-сон 12.02.2009 й.)
  7. Ёнғин хавфсизлиги бўйича туман комиссияси. (ВМ-708-сон 11.09.2017 й.)
  8. Йўл ҳаракати хавсизлигини таъминлаш туман комиссияси (ВМ-471-сон 10.12.2001 й.)

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

1

Туман қурилиш бўлими

2

“Ўзбектелеком” АК туман филиали

3

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

4

вилоят газ таъминоти ҳудудий филиали туман участкаси

5

“Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ туман бўлими

6

Туман “Сувоқова” ДУК

7

Туман “Тоза худуд” ДУК

8

Туман ободонлаштириш бошқармаси

9

Туман автомобиль йўллари ҳудудий бўлими

10

“Жиззах нефт базаси” МЧЖ туман шахобчалари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар