Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 26-сессияси доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 26-сессияси доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

19 май 2021 йил
459
0

Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 26 сессияси бўлиб ўтди. 
Сессияда туман ҳокими И.Қаршибоев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бўлими директори Д.Худайшукуров, Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия ишида депутатлар томонидан кун тартибидаги 8 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов сўзга чиқиб, Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича 2021 йил январь-апрель ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида "Ёшлар дафтари"дан чиқариш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Янгиобод тумани бўлими бошлиғи М.Раҳмонбердиевнинг ҳисоботи тингланди.

Хусусан, Янгиобод туманида ноябр-декабрь ойларида туман ишчи гурухлари томонидан уйма-уй юриш натижасида ёшлар хатлови бўлиб ўтди. Хатлов жараёнида “Ёшлар дафтари”га тўртта тоифа асосида 485 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди.“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни мониторинг гуруҳи билан биргаликда ўрганиб чиқилганида иловадага 134 нафар ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳокимининг Ижроия маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 17 апрель кунги № 05-162-сонли топшириқномасига асосан Янгиобод туманидан иловадаги амалий ёрдам кўрсатилиб, чиқаришга таайёрланган 134 нафар ёшларнинг рўйҳати шакллантирилди. Туманнинг  тўртта сектор ҳудудидан қуйидаги ёшлар

Жумладан:

1-сектор ҳудудидан 31 нафар;

2-сектор ҳудудидан 34 нафар;

3-сектор ҳудудидан 34 нафар;

4-сектор ҳудудидан 35 нафар ёшлар кўрсатилган амалий ёрдамлар учун “Ёшлар дафтари”дан чиқарилиши таклиф қилинди ва депутатлар томонидан ушбу таклиф маъқулланди.

Сессия кун тартибидаги учинчи масала юзасидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи С.Ҳожиев сўз олиб, Янгиобод туманида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига амал қилиниши ҳамда юридик шахсларга узоқ муддатга ижарага берилган ерларни захирага қайтариш тўғрисида ахборот бериб, туманда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ер муносабатларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги учун бир нечта тадбиркор ва фермер хўжаликлари ерларини захирага қайтаришни таклиф қилди ва ушбу масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ж.Исроилов депутатларни туман ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорлари билан таништирди.

Шунингдек, туман Кенгаши котибияти мудири Б.Ибрагимов томонидан туман Кенгаши котибиятига тайинланган мутахассисларни таништириб ўтди.

Мазкур қарор ва таклифлар депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шундан сўнг депутатлар сессия кун тартибидаги 6 масалани кўриб чиқдилар. Ушбу масала юзасидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Назарқулова сўз олиб, темир дафтар, аёллар дафтаридаги фуқаролардан келиб тушаётган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида маълумот берди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала - Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 227/24-6-сонли қарори билан туман маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган маблағни иловага мувофиқ сарфланишига рухсат бериш тўғрисида уман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Қаршибоев сўз юритди.

Шунингдек, сессия кун тартибидаги сўнги масала юзасидан туман молия бўлими мудири Б.Норматов сўзга чиқди ва Туманда “Обод қишлоқ” ва “Обод Маҳалла” дастурларини амалга ошириш мақсадида Янгиобод туман ҳокимлигига маблағ ажратиш тўғрисида маъруза қилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Сессия якунида кўрилган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани ҳам ўтказилиб, раҳбарлар маҳаллий ОАВ вакиллари ва блогерларнинг саволларига жавоб бердилар. 


Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар