Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар кўлами кенгаймоқда (Видео)

Янгиобод туманида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар кўлами кенгаймоқда (Видео)

22 май 2021 йил
629
0

Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда аҳоли фаровонлиги ва бандлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар олиб ориляпти.Бу ўз навбатида аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятини яратяпти.

Хусусан, Янгиобод шаҳарча фуқаролар йиғинида "Истиқлол баҳори томорқа хизмати" МЧЖ ташкил этилиши натижасида истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконияти яратилди. Эндиликда ушбу жамиятда туман аҳолисига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун кўчат ва уруғликлар, агротеник ишлов бериш воситалари, етиштирилган воситаларни сақлаш учун сиғими 200 тонна бўлган музлатгич омбори қурилди.

Бундан ташқари, МЧЖда аҳолига енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб бериш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Салкам 1 гектар майдонда етиштирилаётган лимон, помидор, бодринг сингари маҳсулотлар юртимиз тўкинлигини таъминлаш билан бирга аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Эътиборлиси, иссиқхона ташкил этилиши билан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 30 га яқин ишсиз фуқаролар доимий иш ўринларига эга бўлдилар.        

 

    

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар