Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

02 июнь 2021 йил
584
0

Янгиобод туманида сўнгги йилларда ёшлар соҳасига жиддий эътибор қаратиш йўлида барча маҳалла ва қишлоқларда ёшлар билан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг ўз мақсад ва интилишлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашилмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими И.Қаршибоев тумандаги «Ёшлар дафтари»га киритилган ва ишсиз ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифлари билан яқиндан танишди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятларга бағишлаб ташкил этилган очиқ мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик, бандлик каби масалалар юзасидан мурожаат қилишиб, туман раҳбари томонидан ижобий жавоб олдилар.

Шу билан бирга ёшлар томонидан "Ёшлар боғи" ва "Беш ташаббус майдони" ташкил этиш борасида ҳам бир қатор таклифлар билдирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар