Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими хотин-қизлар муаммоларини тинглади

Янгиобод тумани ҳокими хотин-қизлар муаммоларини тинглади

28 май 2021 йил
286
0

Юртимизда хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ўз оилавий даромадларини яхшилашлари учун тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Янгиобод туманида ҳам аёлларни, шу жумладан, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этишга қаратилган ишлар самарали ташкил қилинмоқда.

Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоевнинг "Аёллар дафтари"даги хотин-қизлар билан бўлиб ўтган бу галги учрашуви ҳам ана шу каби масалалар ечимига қаратилди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда туман раҳбари томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш билан бирга бугунги кунда туманда аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар хусусида ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтди.

Мулоқот давомида хотин-қизларнинг ижтимоий ёрдам, оилавий тадбиркорлик ташкил этиш, соғлиқни сақлаш ва шу каби муаммолар юзасидан мурожаатлари тингланиб, уларнинг ижобий ечими борасида тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар