Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Чаканд қишлоғида олиб борилаётган ободлик ва бунёдкорлик ишлар билан танишди

Янгиобод тумани ҳокими Чаканд қишлоғида олиб борилаётган ободлик ва бунёдкорлик ишлар билан танишди

10 июнь 2021 йил
762
0

Айни кунларда Янгиобод туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда ободлик ва яратувчанлик ишлари қизғин тус олган. Мазкур бунёдкорлик ишлари натижасида кўчаларимиз кўркам қиёфага эга бўлиши билан бирга, кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммолар бартараф этилиб, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Бугун Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев Чаканд қишлоғида "Обод қишлоқ" дастури асосида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Хусусан, ҳудуд аҳолисига бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётган тор ва таъмирталаб кўчаларни кенгайтириш, шағал ётқизиш, янги сув тармоқлари тортиш ҳамда аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Шунингдек, қишлоқдаги капитал реконструкция ишлари бошлаб юборилган 6-сонли умумтаълим мактабига ҳам ташриф буюриб, бу ердаги ишларни диққат билан кўздан кечирди ва мактаб биносини мустаҳкам ва замонавий тусда таъмирланиши юзасидан мутасаддиларга ўз кўрсатмаларини берди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар