Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » «Ташаббус-2021» кўрик танловининг вилоят босқичида Янгиободлик ёш тадбиркор ғолиб бўлди

«Ташаббус-2021» кўрик танловининг вилоят босқичида Янгиободлик ёш тадбиркор ғолиб бўлди

15 июнь 2021 йил
512
0

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиб келинаётган анъанавий кўрик-танлов – “Ташаббус-2021”нинг вилоят босқичи якунланди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси, республика “Ҳунарманд” уюшмасининг вилоят бўлими, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этган мазкур танловда иштирок этишга талабгорлар ҳар йилгидек кўп бўлди.

Танловда иштирокчиларнинг аризалари “Ташаббус-2021” ягона электрон платформаси орқали қабул қилинди. Якунда тадбиркорлардан 549 та ариза келиб тушди. Иштирок этиш истагидаги тадбиркорларнинг ариза ва ҳужжатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан янги таҳрирдаги низом талаблари асосида ўрганиб чиқилди.

“Ташаббус-2021” кўрик-танловининг вилоят босқичида саноат соҳасида Арнасой туманидаги “Арнасой голд текс” МЧЖ, хизмат кўрсатиш соҳасида Зомин туманидаги “Азим Зомин шифо” МЧЖ, “Энг яхши ёш тадбиркор” йўналишида Янгиобод туманидаги “Истиқлол баҳори томорқа хизмати” МЧЖ (Лазизбек Муротқулов), “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо” фермер хўжалиги, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида Жиззах шаҳридан якка тартибдаги тадбиркор Марғуба Нурмонова ғолиб, деб топилди.  

Танлов ғолибларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Вилоят босқичи ғолиблари энди танловнинг республика босқичида иштирок этади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар