Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда бўлиб ўтган веломарафон қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой ўтди

Янгиободда бўлиб ўтган веломарафон қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой ўтди

19 июнь 2021 йил
592
0

Хабарингиз бор, Янгиобод туманида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида "Ёшлар ойлиги" доирасида турли хил спорт тадбирлари ташкил этилиб, ёшларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намойиш этишларига имкониятлар яратилмоқда.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, туман халқ таълими бўлими, туризм ва спорт бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган, 100 нафардан ортиқ ёшларни жам қилган бу галги веломарафон ҳар галгидан қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой ўтди.

Мусобақа сўнгида ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар