Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда раҳбарларнинг аҳоли билан сайёр қабули ўтказилди

Янгиободда раҳбарларнинг аҳоли билан сайёр қабули ўтказилди

26 июнь 2021 йил
106
0

Бугун Янгиобод туманида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева ҳамда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида аҳолидан 30 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига жойида ечим топилган бўлса, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот ва масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси раҳбарлар томонидан назоратга олинди. 

Сайёр қабул доирасида тумандаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. 

Шунингдек, тадбир давомида тўртинчи сектор ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар, "Аёлар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ва ёшларга уй-рўзғор жиҳозлари, техника ва асбоб-ускуналар, китоблар ва имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар