Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Айни вақтда ёш тадбиркорлар иштирокида "Бизнес марафон" бўлиб ўтмоқда

Айни вақтда ёш тадбиркорлар иштирокида "Бизнес марафон" бўлиб ўтмоқда

02 июнь 2021 йил
651
0

Айни вақтда Янгиобод туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида «Бизнес марафон» лойиҳаси бўлиб ўтмоқда.

"Бизнес марафон"да ёш тадбиркорлар - "Зулфия" номидаги давлат мукофоти совриндори Дилдора Имомова ҳамда "Истиқлол баҳори томорқа хизмати" МЧЖ раҳбари Лазизбек Муродқуловлар томонидан мастер класслар олиб борилмоқда.

 

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтаётган ушбу тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари М.Раҳмонбердиев ҳамда тадбиркорликка қизиққан ва тадбиркорлик қилиш истаги бўлган фаол ёшлар иштирок этишмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида тадбиркорлик соҳасида яхши натижаларга эришган ёшлардан мастер класслар, ишлаб чиқариш корхоналарига сайоҳатлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар