Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Хорижий корхона билан инвестиция ва экспорт борасида муҳим келишувга эришилди

Хорижий корхона билан инвестиция ва экспорт борасида муҳим келишувга эришилди

01 июль 2021 йил
661
0

Янгиобод туманида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, мазкур соҳада янги-янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва туманнинг экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада туман ҳокими бошчилигида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун туман раҳбари томонидан "Fu Lai Ge Qishloq Xo'jalik Ilmiy Texnologik Klasteri" МЧЖ хорижий корхонаси мутасаддилари билан туманга инвестиция олиб кириш ҳамда экспорт масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

Музокаралар давомида соҳага 4 млн доллар инвестиция киритиш ва туманда сабзавотчилик кластери ташкил этиш, шу билан бирга, йилига 1 млн доллар ҳажмдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш каби муҳим масалаларда келишувга эришилди.

Шунингдек, мазкур корхона фаолиятида юзага келаётган электр энергияси, сув ва бошқа муаммолар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, тезкор равишда бартараф этилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар