Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 28 сессияси ахбороти

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 28 сессияси ахбороти

26 июль 2021 йил
459
0

Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 28 сессияси бўлиб ўтди. 
Сессияда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия ишида депутатлар томонидан кун тартибидаги 11 та масала кўриб чиқилди.

 Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорларининг 2021 йил 6 ойидаги ижроси юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди, Зомин туманлараро иқтисодий суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди томонидан одил судловни амалга ошириш юзасидан 2021 йил 6 ойи давомидаги фаолияти тўғрисида ахборот тингланди.

Сессия кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Янгиобод туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов ахборот берди.

Хусусан, иқтисодий ривожланиш ва самарадорликни ошириш, меҳнат бозорининг самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси сифат кўрсаткичлари, ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари, маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари бўйича, Ижтимоий соҳадаги хизматларнинг ҳаммабоплиги ва сифат кўрсаткичлари, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари бўйича маълумотлар берди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала - Янгиобод тумани адлия бўлимининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга ошириш, қонун хужжатларини тарқатиш ҳамда ижрочиларга етказиш, унинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтииш ишлари бўйича 2021 йил II-чораги мобайнидаги фаолияти юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи Ў.Жўраевнинг ахбороти тингланди.

Жумладан, қонун хужжатларнинг мазмун моҳияти юзасидан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида айниқса, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, ташкилот ва муассасаларда ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Шунингдек, “E-xat” электрон почта тизими орқали ҳамда флежка орқали 2021 йил 2-чораги давомида қабул қилинган 600 та норматив-ҳуқуқий хужжатлар, шундан 37 та қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг 2 та қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 41 та фармон ва 113 та қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 275 та қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг 130 та буйруқлари ва қарорлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2 та қарорлари фаолиятида фойдаланиш учун электрон шаклда 28 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек, туман ҳокимлигига юборилди. Шунингдек қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича  30 маротоба ҳокимлик ва давлат органлари фаолиятига услубий раҳбарлик амалга оширилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масалалар - Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида 2021 йил II-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича туманда 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотлари тингланди.

Хусусан, 1-ташаббус, Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш йўналишида 1-секторга жами 45 млн 800 минг сўмлик 29 та маданият ва санъат инвентар ва жиҳозлари ажратилди. Спорт инвентар ва жихозлар 1-секторга 40 та 5 млн 760 минг сўмлик, 2-секторга 50 та 7 млн 200 минг сўмлик, 3-секторга 40 та 5 млн 760 минг сўмлик, 4-секторга 30 та 4 млн 320 минг сўмлик жами 160 та 23 млн сўмлик спорт инвентар ва жихозлар ажратилган. Шунингдек, 1-секторга 150 дона 3 млн 429 минг сўмлик, 2-секторга 100 дона 2 млн 286 минг сўмлик, 3-секторга 50 дона 1 млн 143 минг сўмлик, 4-секторга 50 дона 1 млн 145 минг сўмлик жами 350 дона 8 млн сўмлик бадиий китоблар ажратилди. 5 та ташаббус доирасида шу кунга қадар 39 та тўгараклар ташкил этилган бўлиб уларга 559 нафар ёшлар жалб этилган.

Шундан сўнг депутатлар томонидан кун тартибидаги 7-масала юзасидан Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туман бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туман бўлимининг жорий йилнинг 5 ойдаги фаолияти юзасидан хисоботи тингланди.

Сессия кун тартибидаги 8-масала юзасидан эса Ёшлар ишлари агентлиги Янгиобод туман бўлими бошлиғи М.Раҳмонбердиев сўзга чиқиб, туманда “Ёшлар дафтари”ги киритилган ёшларга кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида “Ёшлар дафтари”дан чиқариш тўғрисидаги масалани депутатлар муҳокамасига ташлади.

Таъкидландики, Янгиобод туманида 2020 йил ноябр-декабрь ойларида туман ишчи гурухлари томонидан уйма-уй юриш натижасида ёшлар хатлови бўлиб ўтди. Хатлов жараёнида “Ёшлар дафтари”га тўртта тоифа асосида 485 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди.“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни мониторинг гуруҳи билан биргаликда ўрганиб чиқилганида 79 нафар ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилганлиги аниқланган.

Жумладан: 1-сектор ҳудудидан 30 нафар, 2-сектор ҳудудидан 5 нафар, 3-сектор ҳудудидан 22 нафар ҳамда 4-сектор ҳудудидан 22 нафар.

Маърузачи томонидан ушбу амалий ёрдамлар кўрсатилган 79 нафар ёшларни “Ёшлар дафтари”дан чиқаришни таклифи ўртага ташланди ва  бу таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шунинг билан депутатлар томонидан сессия кун тартибидаги навбатдаги масалалар - туман маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисидаги, “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармасидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар.

Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси ўз ишини якунлади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар