Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Давлат статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъэктларига яратилаётган қулай шарт-шароитлар ва ташкил этилган профилактика ишлари тўғрисида (Микрофирма ва кичик корхоналар учун)

Давлат статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъэктларига яратилаётган қулай шарт-шароитлар ва ташкил этилган профилактика ишлари тўғрисида (Микрофирма ва кичик корхоналар учун)

30 июль 2021 йил
509
0

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар ва шароитлар яратилган.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий қисмини кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариши ва кўрсатган хизматлари ташкил қилади. Шунингдек, Сизнинг иқтисодиётимиз ривожланишида қўшаётган ҳиссангиз, ишлаб чиқараётган махсулотларингиз, кўрсатаётган хизматларингизнинг барчаси статистик ҳисоботлар орқали кўрсатилади.

Статистика - бу маълум бир ҳудудда кечаётган иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг жараёнларини, реформаларнинг бажарилишини кузатиб, таҳлил қилиб, таққослаб ва бу ҳақида маълумотлар тайёрлаб борувчи соҳа. Шунинг учун сиз кичик корхона ташкил қилгандан кейин ўзингиз истиқомат қилувчи туман, шаҳарда жойлашган статистика бўлимларига Давлат статистика органларига топширишингиз керак бўлган ҳисобот турлари, топшириш тартиби ва муддатлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз лозим.

Давлат статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъэктларига қулай шарт-шароитлар яратиш, улардан давлат статистика ҳисоботларини қабул қилишни такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг Фармон ва Қарорлари, статистика соҳасига оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига тушунтириш, улар учун “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш, мавжуд муаммолари тўғрисидаги мурожаатларини ҳал этиш мақсадида “Ишонч телефон”лари ишини фаоллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан кенг кўламли профилактика ишларини олиб бориш орқали улар фаолиятида содир этилиши мумкин бўлган тартиб бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган савол ва мурожаатларига малакали жавоб ва маслаҳатлар берилишини таъминлаш, туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган тадбиркорларда юзага келган муаммоларни тезкор равишда ҳал этиш орқали тушунтириш ишларини янада яхшилаш мақсадида, Жиззах вилоят статистика бошқармасида (тел: (72)222-81-37) “Ишонч телефони” ташкил этилган.

“Ишонч телефонлари”нинг узлуксиз ишлаши таъминланган, телефон орқали келиб тушган муаммоларни тезкор ҳал этиш учун малакали мутахассислар жалб қилинган ва ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида назорат ўрнатилган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва давлат статистика тизими ўртасида амалдаги қонунчиликда белгиланган муносабатларни янада кучайтириш, бевосита, мулоқотлар ташкил этиш орқали уларда юзага келган таклифлар ва муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни тезкор равишда бартараф этиш ва келгусида олдини олиш мақсадида, шаҳар статистика бошқармаси ҳамда ҳудудий статистика органлари томонидан ҳар ойда икки марта тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” (бошқармада ҳар ойнинг биринчи ва охирги чоршанба ҳамда шаҳар, туманларда хар ойнинг иккинчи ва охирги пайшанба кунлари) ташкил қилинган.

Мазкур тадбирлар бевосита ҳудудий бошқарма, туман статистика бўлимларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида ўтказилади.

“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этаётган тадбиркорлик субъэктлари фаолиятида учраётган муаммоларни муҳокама қилган ҳолда, масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилади ва лозим бўлганда муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.

Ташкил этилаёган “Очиқ эшиклар куни”даги муҳокама жараёнида ташриф буюрган тадбиркорлик субъэктлари томонидан билдирилган таклифлар ва муаммоларни кўриб чиқишда, қонун ҳужжатларига риоя этиш ва билдирилган таклифлар ҳамда муаммоларни инобатга олиб, уларнинг ижобий эчимини топишда тегишли меъёр ва қоидаларга асосан тадбирлар амалга оширилади.

“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари ўзларидаги мавжуд муаммоларни қай тарзда ҳал қилиниши борасида ва давлат статистика ҳисоботларини тўлдириш тартиблари тўғрисида керакли маълумотларга эга бўладилар. 

СИЗНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНГИЗ МАМАЛАКАТИМИЗ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖИ УЧУН ЖУДА МУҲИМДИР!

Б.Муқумов,

Янгиобод тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар