Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Аҳоли билан очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб ўтилди

Аҳоли билан очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб ўтилди

12 август 2021 йил
355
0

Жорий йилнинг 12 август куни Жиззах вилоят суди ҳамда Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан Янгиобод туманидаги мутасадди корхона, муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари ва аҳоли билан Янгиобод тумани, “Ҳавотоғ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-703-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг қонуний асосларидан бири Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунидир деб таъкидланиб, ушбу қонун ҳужжати 2021 йилнинг 28 июль куни янги таҳрирда қабул қилинганлиги, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотларга мувофиқ ҳолда бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда яънги тушунчалар билан бойитилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли фармони асосида амалга оширилган муҳим ислоҳотлардан бири бу - вилоят миқиёсидаги жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судларни ягона умумюрисдикция суди сифатида бирлаштириб, вилоят судлари ташкил қилиниши бўлганлиги, айнан янги таҳрирда қабул қилинган Қонунда суд тизимига киритилган ўзгартишлар ўз ифодасини топганлиги, тугатилган судлар суд тизимидан чиқариб ташланганлиги, бундан ташқари янги Қонун билан суднинг асосий вазифалари этиб, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат эканлиги, суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилганлигини белгилаб берилганлиги, эски таҳрирдаги қонунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган бўлса, янги қонунда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга ошириладиган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилганлиги, шунингдек давлатимизнинг рамзлари судларда жойлаштирилиши тўғрисида янги модда билан бойитилиб, унга кўра суд биносида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилиши, суд биносининг олд томонида ва суд мажлислари залида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири жойлаштирилиши мустаҳкамланиб ўтилганлиги, энг асосийси эски таҳрирдаги қонун ҳужжати жами 84 та моддалардан иборат бўлган бўлса, янги Қонун ҳужжати янги ислоҳотлар билан бойитилиб, жами 101 та моддадан иборат таркибда қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасида охирги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти авваламбор, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда миллий қонунчилигимизни такомиллаштириш учун янги қадамлар бўлаётганлиги айтиб ўтилди.

Мазкур учрашув ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тингловчилар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасидаги муносабатларга оид берилган саволларга атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Мурод Фаязов,

Жиззах вилоят судининг судьяси

Шомурод Бегматов,

Зомин туманлараро иқтисодий судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Қонунчилик тарғиботи
25 июнь 2021, Пятница
Қонунчилик тарғиботи
Аҳоли билан очиқ мулоқот
28 май 2021, Пятница
Аҳоли билан очиқ мулоқот
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар