Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда "Grappa" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган узумзорлар майдони 500 гектарга етказилади (Видео)

Янгиободда "Grappa" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган узумзорлар майдони 500 гектарга етказилади (Видео)

18 август 2021 йил
42
0

Янгиобод туманида “GRAPPA” МЧЖ томонидан 500 гектар майдонда узумзор ташкил этилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 31,5 млрд.сўмни, ишлаб чиқариш қуввати эса 10 минг тоннани ташкил қилади.
Лойиҳа бўйича 365 гектар майдонга ток кўчатлари экилган. 15 та артезиан қудуқлари ишга туширилган. 210 гектарга томчилатиб суғориш тизими жорий этилиб, 200 гектар узумзорга шпаллерлар ўрнатилган.
Жорий йилда 100 гектар узумзор тўлиқ хосилга кирган бўлиб, йил якунигача 500 тонна узум еғиб олиш ва экспортга йўналтириш режалаштирилган.
Йил якунига қадар узум шарбати ва полиэтелен яшиклар ишлаб чиқариш цехлари ташкил этиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, корхонада 100 тонналик совуткичли омборхона ҳам мавжуд.
2022-2024 йилларда узумни қайта ишлаш ва вино ишлаб чиқариш заводи қуриш бўйича дастлабки лойиҳалаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Бугунги кунда корхонада 80 нафар доимий ишчи ходимлар фаолият олиб бормоқда. Шулардан 30 нафари ёшларни ташкил этади. Лойиҳа ижроси билан корхонада 300 та доимий иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар