Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Бугунги ҳашар кексаю-ёшни юртимиз ободлиги йўлида бирлаштирди

Бугунги ҳашар кексаю-ёшни юртимиз ободлиги йўлида бирлаштирди

21 август 2021 йил
377
0

Ҳашар - халқимизга хос азалий қадриятлардан бири бўлиб, бу тадбир инсонларни меҳр-оқибат, аҳиллик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик йўлида бирлаштириш билан аҳамиятлидир. Унинг замирида ободлик, бирдамлик, ҳайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам.

Бугун юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 455-Ф-сонли  Фармойишига асосида "маҳаллаларни ободонлаштириш" ойлиги доирасида умумхалқ ҳайрия ҳашари ташкил этилди.

"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ташкил этилган бундай эзгу тадбир Янгиобод туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилиб, эрта тонгдан кексаю-ёш ҳамжиҳтликда кўча ва маҳаллаларда мана шундай эзгу ишларга бош қўшдилар.

Туманимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтган ҳашар жараёнларида қишлоқ ва маҳаллалар, йўл четлари, бинолар ва ҳовлилар атрофи, йўлаклар, зиёратгоҳ ҳамда қабристонлар ободонлаштирилди. Ариқлар тозаланиб, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари олиб борилди.

Бир сўз билан айтганда, бугунги ҳашар кексаю-ёшни юрт ободлиги йўлида бирлаштирди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар