Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Президент томонидан «Расмий статистика тўғрисида"ги қонун имзоланди

Президент томонидан «Расмий статистика тўғрисида"ги қонун имзоланди

20 август 2021 йил
52
0

Жорий йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган «Расмий статистика тўғрисида"ги қонун расмий статистик рақамларни тайёрлаш услублари ҳамда барча учун очиқ статистик маълумотлар тўғрисидаги қоидаларни белгилаб беради.

Қонун 7 – боб, 44-моддадан иборат.

Ушбу Қонуннинг мақсади расмий статистика соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга кўра, расмий статистика давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборат.

Давлат статистика қўмитаси соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

идентификатор — статистик бирликни унинг номи, географик жойлашуви ёки бошқа ўзига хос хусусиятлари асосида идентификациялаш имконини берувчи белгилар кетма-кетлиги;

индивидуал маълумотлар — статистик бирликни тавсифловчи, уни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берувчи бирламчи маълумотлар;

маъмурий маълумотлар — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ шакллантириладиган маълумотлар;

метамаълумотлар — фойдаланувчиларга маълумотларнинг манбалари, услубиятлари, таърифлари, таснифлари ва сифати тўғрисида ахборот тақдим этиш йўли билан статистика маълумотларини ҳамда жараёнларини стандартлаштирилган тарзда тавсифловчи маълумотлар;

миллий статистика тизими — расмий статистикани биргаликда тайёрлайдиган ва тарқатадиган давлат статистика органлари ҳамда расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари мажмуи;

расмий статистикани тайёрловчи — миллий статистика тизимининг бир қисми бўлган, статистика маълумотларини расмий статистика соҳасидаги статистика дастурларига мувофиқ тайёрлайдиган давлат бошқаруви органи ва (ёки) унинг бўлинмаси;

статистика маълумотлари — статистика кузатувлари натижасида ва (ёки) маъмурий маълумотлар асосида тайёрланган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик хусусиятга ҳамда бошқа хусусиятга эга ахборот;

статистика маълумотларини тайёрлаш — статистика маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш, уларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ фаолият;

статистик бирлик — статистика кузатувига олиниши лозим бўлган жисмоний ёки юридик шахс (шу жумладан унинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) ёхуд уй хўжалиги;

таснифлаш — расмий статистика соҳасида қабул қилинган усуллар ва белгиларга мувофиқ объектлар тўпламини ўхшашлиги ёки фарқи бўйича алоҳида кичик тўпламларга ажратиш.

Расмий статистиканинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

мустақиллик;

тушунарлилик ва шаффофлик;

аниқлик ва ишончлилик;

беғаразлик ва холислик;

статистик махфийлик;

долзарблик.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий статистика соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).

Ваколатли давлат органи:

расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;

статистика дастурларининг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради ва амалга оширилишини мониторинг қилади;

расмий статистикани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан биргаликда амалга оширади;

расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштиради;

расмий статистиканинг бошқа тайёрловчиларининг статистика услубиятларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказади;

статистика услубиятларини ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувларининг шаклларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда жорий этади;

расмий статистикани тайёрловчилар билан статистика маълумотлари ва метамаълумотлар алмашинувини йўлга қўяди;

статистика кузатувларини ўтказиш, расмий статистика маълумотларини шакллантириш ва таҳлил қилиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари билан уйғунлашувни амалга оширади;

статистика кузатувларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек бошқа статистика мақсадларида фойдаланиш учун статистика регистрларини ишлаб чиқади ҳамда юритади;

расмий статистика соҳасидаги ташкилий ва услубиятга оид ишларни амалга ошириш мақсадида маслаҳатлашув ва ишчи гуруҳлар тузади;

миллий статистика тизими доирасида расмий статистика маълумотларини мувофиқлаштирилган ҳолда тарқатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан келишилган ҳолда расмий статистика соҳасидаги ягона атамаларни ишлаб чиқади;

расмий статистика соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

расмий статистика соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахслар (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) расмий статистикадан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.

Қонунга кўра, кўп йиллик статистика дастури умуман миллий статистика тизими учун ишлаб чиқилади ва расмий статистиканинг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилайди.

Янгиобод тумани статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар