Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Корхона ва ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги маълумотлар базаси асосида шакллантирилди)

Корхона ва ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги маълумотлар базаси асосида шакллантирилди)

25 август 2021 йил
35
0

(2021 йил 1 август ҳолатига)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"  2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-66-сон Қарори асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

 Кичик тадбиркорлик субъектлари сони

(фермер ва дехқон хўжаликларсиз)

2021 йил 1 август ҳолатига Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 19 443 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич
2020 йил 1 август ҳолатига қараганда 21,4 %  га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми яъни 5 831 таси (30,3 %) Жиззах шаҳрига, 3 214 таси (16,5 %) Ш.Рашидов, 1 639 таси (8,4 %) Ғаллаорол ҳамда Зомин 1 547 таси (8,0 %) туманлари ҳиссаларига тўғри келади.

 Кичик тадбиркорлик субъектлари сони, бирликда

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 19 443 та кичик корхона ва микрофирмаларнинг 5 546 таси (28,5 %) – савдода, 3 809 таси (19,6 %) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 3 682 таси (18,9 %) - саноатда, 2 127 таси (10,9 %) - қурилишда, 1 404 таси (7,2 %) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 629 таси (3,2 %) - ташиш ва сақлашда, 237 таси (1,3 %) - ахборот ва алоқа соҳасида, 224 таси (1,2 %) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, шунингдек 1 785 таси (9,2 %) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.

2021 йил январь - март ойлари ҳолатига 2 687 та кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 427 тага кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Жиззах шаҳрида (715 та), Ш.Рашидов (431 та), Ғаллаорол (275 та), Зомин (236 та), Бахмал (190 та), Фориш (184 та) ва Зарбдор туманларида (127 та) ташкил этилган. Энг кам Янгиобод (58 та), Зафаробод (65 та) ва Арнасой     (76 та) туманларида ташкил этилган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода (804 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (630 та), саноатда (585 та), қурилишда (168 та) ва яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (143 та) ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (29 та), ташиш ва сақлашда (35 та) ҳамда ахборот ва алоқада (58 та) ташкил этилган.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Статистик регистрларни юритиш бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар