Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 30 сессияси ахбороти

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 30 сессияси ахбороти

25 август 2021 йил
478
0

Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 30 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия ишида депутатлар томонидан кун тартибидаги 11 та масала кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов сўз олиб, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижроси юзасидан жорий йилнинг 1 ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, дастурдаги муддати келган 84 та банднинг ижроси бажарилган (56 фоиз). Қолган 65 та банддаги топшириқлар ижроси бўйича ишлар олиб борилмоқда (44 фоиз). Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида жорий йилнинг 1 ярим йиллигида 78 нафар ёшларга жами 1 млрд. 839 млн. 400 минг сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида 256 нафар уюшмаган ва ишсиз ёшларга касб-ҳунар ва тадбиркорликка сертификатлар берилган. “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида тумандаги 34 нафар кўнгилли тадбиркорлар жалб қилиниб, уларга 34 нафар ёшлар бириктирилган. Хозирги кунда “Ёшлар дафтари” электрон платформага киритилган 507 нафар ёшларнинг 493 (97.2 %) нафарининг муаммолари хал этилиб, бандлиги таъминланган.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман молия бўлими мудири в.в.б Т.Шодмонқуловнинг Янгиобод туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 6 ойлик ижроси тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги учинчи масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи А.Кенжаев сўзга чиқиб, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига тиббий – санитария ёрдам кўрсатиш, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталди.

Хусусан, Янгиобод туман тиббиёт бирлашмаси 28997 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

2021 йил 7 ой давомида 1 та чақирувга дори-дармон учун 5231 сўм маблағ сарфланган. Жорий йил давомида дори-дармон таъминотида узилишлар кузатилмаган. Умумтармоқ бригадаларида 36 турдаги ва махсус бригадаларда 41 турдаги дори-дармоннинг доимий бўлиши имконияти яратилган.

2021 йил 7 ойи давомида 15361 та чақириқлар рўйхатга олинган ва ушбу чақирувларга дори-дармон учун 35 млн 649 минг сўм маблағ сарфланган.

Жорий йил давомида 9800 нафар вояга етмаганларнинг 9726 нафари (96.8%) тиббий кўрикдан ўтказилган. Туманда назоратсиз ва қаровсиз қолган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаганлар рўйхатга олинмаган.

Шунингдек, 2021 йил 7 ой давомида аҳолини бирламчи касалланиш кўрсаткичи хар 10 минг аҳолига 31.2 тани ташкил қилган. Охирги беш йилда касалланиш кўрсаткичи 0.51 % га камайган. Жорий йилнинг 7 ойи давомида юқумли касалликлар бўлимида жами 320 нафар бемор даволаниб чиққан.

Сессия кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири И.Раҳимов томонидан Янгиобод тумани халқ таълими тизимида 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Б.Тўрақуловнинг янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман дастурининг 2021 йил 7 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳамда “Хўжамушкент сув омбори” мудири А.Юлдашевнинг туманда сув ресурсларини бошқариш, шунингдек сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисидаги ахборотлари тингланди ва депутатлар томонидан муҳокама этилди.
Сессия кун тартибидаги "Янгиобод тумани Шодлик МФЙда яшовчи фуқарони “Аёллар дафтари”га киритиш тўғрисида"ги ҳамда ""Аёллар дафтари”даги ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватланган, бандлиги таъминланган, касб-ҳунарга ўқитилган ва муаммолари ҳал этилган хотин-қизларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида"ги масалалар юзасидан доимий комиссия раиси Г.Раимова сўз олиб, ўз таклифларини сессия муҳокамасига тақдим қилди.

Мазкур масалалар юзасидан берилган таклифлар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия кун тартибидаги тўққизинчи ва ўнинчи масалалар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов сўз олиб, "Туманда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни “Темир дафтар”га киритиш тўғрисида"ги ҳамда "Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган 1 (бир) млрд сўм маблағни тасдиқлаш тўғрисида"ги масалалар юзасидан таклиф ва фикларини билдирди.

Сессия кун тартибидаги сўнгги - "Туманда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги масала юзасидан ўзаро таклиф ва фикрлар билдирилиб, мутасаддиларга тегишли вазифалар юклатилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар.

Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 30-сессияси ўз ишини якунлади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар