Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман ҳокими "Шуҳрат" медали соҳибаси хонадонида бўлиб, юксак мукофот билан табриклади

Туман ҳокими "Шуҳрат" медали соҳибаси хонадонида бўлиб, юксак мукофот билан табриклади

28 август 2021 йил
505
0

Хабарингиз бор, Президент фармонига мувофиқ мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида 2 нафар Янгиободликлар ҳам Давлат мукофотларига сазовор бўлдилар.

Янгиобод тумани ҳокими Иброим Қаршибоев мукофот эгалари ва уларнинг оила аъзоларини бундай юксак эътироф билан муборакбод этиш мақсадида кўп йиллардан бери пиллачилик соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган «Янгиобод агро пилласи» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, "Шуҳрат" медали соҳибаси Абдухаликова Жумагул хонадонида бўлиб, уни юксак мукофот билан табриклади ва совға-саломлар топширди.

Туман раҳбари мукофот эгасини табриклар экан, - "Президентимиз томонидан билдирилган бундай эътироф нафақат сизнинг, оилангизнинг, балки барчамизнинг ютуғимиздир. Сизнинг бу ютуғингиз барчамизда чексиз қувонч ва фахр-ифтихор уйғотди. Бунинг учун Сизга ва сизни қўллаб-қувватлаб келаётган оилангизга чексиз миннатдорчилик билдираман" - дея таъкидлади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар