Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Зоминда бўлиб ўтган "Ўзбек жанг санъати" спорт турнирида Янгиободлик спортчилар 7 та медални қўлга киритишди

Зоминда бўлиб ўтган "Ўзбек жанг санъати" спорт турнирида Янгиободлик спортчилар 7 та медални қўлга киритишди

28 август 2021 йил
153
0

Куни кеча Зомин туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан спортнинг "Ўзбек жанг санъати" тури бўйича очиқ турнир бўлиб ўтди. 

Мусобоқада бир қатор шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган спортчи ёшлар билан бир қаторда "Жеет Куне До" спорт тури бўйича жаҳон чемпиони Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган Янгиобод болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёш спортчилари ҳам фаол иштирок этишди.  

Анчагина кескин ва муросасиз руҳда кечган баҳсларда ёш спортчиларимиз ўз куч ва салоҳиятларини намойиш этишиб, 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Жумладан, Шербеков Шохрух ва Хазратқулов Шамшодбек олтин медални қўлга киритган бўлса, Анорқулов Озодбек кумуш, Эшонбобоэев Баҳриддин кумуш, Худоёров Жавоҳир кумуш, Алимқулов Рамазон бронза, Умарқулов Сардор бронза медаллари соҳиби бўлиб, турнирнинг ғолиб ва совриндорлари қаторидан жой олдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар