Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан нуронийлар учун байрам дастурхони ёзилди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан нуронийлар учун байрам дастурхони ёзилди

01 сентябрь 2021 йил
420
0

Бугун халқимиз ҳаётига янгича мазмун, турмушимизга фаровонлик, миллатимизга эркинлик ва озод ҳаётни туҳфа этган қутлуғ ва шонли санага 30 йил тўлди. Мана шу ўтган давр миллатнинг, жамиятнинг, бутун бир мамлакатнинг, неча-неча авлодларнинг тақдирини, ҳаёт йўлини белгилаб берадиган давр бўлди десак адашмаган бўламиз.

Шу кунларда юртимизнинг қай гўшасида бўлмасин, "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" деган эзгу шиор остида байрам шодиёналари ўзгача руҳда нишонланмоқда. Албатта, манашундай эркин ва фаровон юртга байрамлар ярашади.

Бугун Янгиобод туманида ҳам байрам муносабати билан кекса нуронийларга эҳтиром кўрсатилиб, байрам дастурхони ташкил этилди. Дастурхонга миллий таом - ош тортилди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев нуроний отахонларни байрам билан табриклаб, уларнинг ҳаёт йўллари бизлар учун ибрат мактаби эканини таъкидлади.

Тадбирда сўз олган фахрийлар ўз ҳаётий тажрибалари, босиб ўтган ибратли умр йўллари ҳақида ҳикоя қилдилар.

Байрам давомида маҳаллий хонанда ва созандалар ижросидаги куй-қўшиқлар ижро этилиб, меҳмонлар қалбига янада кўтаринки руҳ олиб кирди. Тадбир сўнгида отахонларга байрам совғалари улашилди. 

Бугунги эъзоз ва эътибордан руҳланган нуронийларимиз юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очдилар.

 

 Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар