Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Чаканд қишлоғидаги мактаб биноси тўлиқ қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Чаканд қишлоғидаги мактаб биноси тўлиқ қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

03 сентябрь 2021 йил
520
0

Янгиобод туманидаги “Дўстлик” МФЙ, Чаканд қишлоғида жойлашган 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби инвестиция дастурига асосида қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Мактабнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, таълим соҳаси мутасаддилари, сектор раҳбарлари, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Маросимда туман раҳбари И.Қаршибоев сўз олиб, мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини, қолаверса барча қишлоқ аҳлини янги ва замонавий қиёфага эга бўлган ушбу таълим даргоҳи билан табриклаб, бу маскандан буюк инсонлар етишиб чиқишига тилак билдирди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа бўлган ушбу мактаб биноси 3,278 млрд. сўм маблағ эвазига бутунлай янги ва замонаий кўринишга эга бўлди. Мактаб биносининг барча синф хоналари, пол ва том қисми, спорт зал ва бино деворларининг ички ва ташқи қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, иситиш тизими модулли иситиш блокига, мактабнинг эшик-деразалари замонавий эшик ромларга алмаштирилди.

Шу билан бирга, мактаб ҳовлисидда ҳам кенг кўламда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бутунлай янгича қиёфага кирди.

Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ва фаоллар учун медиа-тур ташкил этилиб, мактаб биносида яратилган шароитлар билан тинишилди.

Мазкур мактаб 1992 йилда бунёд этилган бўлиб, бундал аввал 2008 йилда капитал таъмирланган. Чаканд қишлоғида асосан тожик миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилиши сабабли, мактабда дарслар тожик тилида олиб борилади.

Мактаб 192 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 128 нафар ўқувчиларга 14 нафар педагог ходимлар томонидан таълим тарбия бериб келинмоқда.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар