Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини учун қулай ва замонавий бино фойдаланишга топширилди

"Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини учун қулай ва замонавий бино фойдаланишга топширилди

06 сентябрь 2021 йил
477
0

Янгиобод туманидаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино фойдаланишга топширилди. Бинонинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев,  маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишиб, бинода яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.

Маросимда сўз олган туман раҳбари маҳалла аҳлини бугунги қувончли кун ҳамда мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб, ушбу бино маҳалла аҳлининг яхши кунларига хизмат қилишига тилак билдирди.

Бугунги кунда "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида 3 та - "Пасткичақир", "Чаканд" ҳамда "Намингон" аҳоли пунктлари мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллада икки ярим мингга яқин ўзбек ва тожик миллатига мансуб аҳоли ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликда истиқомат қилмоқда.

Фуқаролар йиғини учун қулай ва замонавий бинонинг фойдаланишга топширилиши, бу ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар