Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Сармич"даги тиббиёт муассасасининг янгиланган биноси маҳалла аҳолиси учун байрамона совға бўлди

"Сармич"даги тиббиёт муассасасининг янгиланган биноси маҳалла аҳолиси учун байрамона совға бўлди

06 сентябрь 2021 йил
462
0

Янгиобод туманининг олис ҳудудларидан бири бўлган "Сармич" маҳалла фуқаролар йиғинидаги беш мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатадиган қишлоқ врачлик пунктида реконструкция ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур қишлоқ врачлик пункти жойлашган бино 1990 йилда қурилган бўлиб, бир неча йиллардан бери анчагина таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди.

Жорий йилда тиббиёт муассасасида 740 млн сўм маблағ эвазига реконструкция ишлари олиб борилди. Электр ва иситиш тизимлари янгиланди. Бинонинг ички ва ташқи томони бутунлай янги қиёфага эга бўлди.

Қишлоқ врачлик пунктининг янгиланган биносини фойдаланишга топшириш жараёнида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, сектор раҳбарлари, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишиб, муассаса ва ундаги яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Туман раҳбари маҳалла аҳолиси ва тиббиёт ходимларига юзланар экан, сўнгги йилларда юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб, ушбу маскан ҳам аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар маҳсули эканини таъкидлади.

Жамоатчилик вакиллари янгиланган шифо масканини кўздан кечирар экан, ўз хурсандчиликларини яшириб ўтиришмади. Шунингдек, тиббиёт муассасанинг фойдаланишга топширилиши туман марказидан олисда яшаётган аҳоли учун юртимиз мустақиллигининг 30 йиллигига ўзига хос совға бўлди.

 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар