Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани марказида 70 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди

Янгиобод тумани марказида 70 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди

07 сентябрь 2021 йил
423
0

Янгиобод тумани марказида “Обод қишлоқ" дастури асосида қуриб битказилган 70 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 

Боғчанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, мактабгача таълим бўлими ходимлари, фахрийлар, ота-оналар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Маросимда сўз олган туман раҳбари И.Қаршибоев барчани болажонлар учун бунёд этилган ушбу маскан билан муборакбод этиб, ўғил-қизларимизнинг бу даргоҳда шоду-хуррамликда униб-ўсиши ва баркамол шахслар бўлиб етишишларига тилак билдирди.  

Тадбир доирасида янги боғча биносида медиа-тур ташкил этилиб, ташриф буюрганлар муассаса биноси ва бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан бирма-бир танишдилар. Икки қаватдан иборат болалар масканининг бири-биридан чиройли, кенг ва кўркам хоналари ва залларнинг деворлари кичкинтойларга хос тарзда чиройли расмлар билан безатилган. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий тарзда жиҳозланган.

Лойиха кеймати 2 млрд 400 млн сўм  бўлган ушбу янги ва замонавий боғча ишга туширилиши натижасида 20 нафар фукаролар иш билан таъминланди.

Ҳозирда мазкур боғчага 40 нафар болалар қамраб олинган бўлиб, бу ерда рус ва инглиз тиллари ҳамда рақс тўгараклари ташкил этилган.

Бундан ташқари, 6 ёшлилар учун мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳи ҳам очилиб, унга 30 нафар 6 ёшли болалар қамраб олинган. 6 ёшли болалар учун “Илм йули” дастури асосида таьлим берилади. Шунингдек, муассасада 3 та асосий гуруҳ бўлиб, унда 3-6 ёшлилар қамраб олинади ва уларга “Илк қадам” дастури асосида таълим-тарбия берилади.

 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар