Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 31 сессиясида депутатлар томонидан 5 та масала кўриб чиқилди

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 31 сессиясида депутатлар томонидан 5 та масала кўриб чиқилди

07 сентябрь 2021 йил
393
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 31 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди

Сессия ишида депутатлар томонидан кун тартибидаги 5 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорларининг ижроси ҳамда аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ижро ҳолати тўғрисида ахборотлари тингланди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этилиб, депутатлар томонидан мақулланди.

Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Б.Ибрагимов сўз олиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича депутатлик назоратини кучайтириш тўғрисида маъруза қилди.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи И.Файзибоев сессия кун тартибидаги кейинги масала - туманда ер қонунчилиги талабларини бузилишига йўл қўйган жисмоний шахсларнинг ер майдонларини туман захира фондига қайтариш тўғрисида маълумот ва таклифларини берди. Мазкур масала юзасидан билдирилган фикрлар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Шундан сўнг кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Г.Раимова сўз олиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 64 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида ўз таклифларини илгари сурди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар.

Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 31-сессияси ўз ишини якунлади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар