Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Жеет Куне До" спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳсларида янгиободлик спортчилар ғолиб бўлди

"Жеет Куне До" спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳсларида янгиободлик спортчилар ғолиб бўлди

14 сентябрь 2021 йил
143
0

Бугунги кунда юртимизда жисмоний тарбия ҳамда спортга давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз спортчиларининг халқаро майдонларда юксак натижаларга эришиб келаётганларининг муҳим омилларидан бири ҳам айнан ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш ва бу соҳада яратилаётган шарт-шароитлар самарасидир.

Бугунги кун имкониятларидан самарали фойдаланиб, ўз устида ишлаб, мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда маҳоратини намойиш қилиб келаётганлар орасида янгиободлик ёшлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Хусусан, яқинда Тошкент шаҳридаги "ЖАР" спорт мажмуасида спортнинг "Жеет Куне До" тури бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ҳам туманимиз ёшлари ўз маҳоратларини намойиш этишиб, юқори натижаларни қўлга киритиб қайтишди.

Республикамизнинг турли нуқталаридан келган маҳоратли спортчилар иштирокида бўлиб ўтган муросасиз баҳсларда бизнинг спортчиларимиздан 4 нафари олтин, 1 нафари бронза медалига сазовор бўлди.

Жумладан, Анорқулов Озодбек, Алимқулов Рамазон, Онорқулова Кумуш ва Абдуҳалилова Умидалар фахрли 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Аҳадқулова Зулфия эса фахрли 3-ўринни эгаллаб, мусобақа ғолиблари қаторидан жой эгаллади.

"Юртимизда ёшлар спортига қаратилаётган беқиёс эътибор кўплаб ҳудудларимиз қатори бизнинг туманимизда ҳам ўз самарасини бермоқда" - дейди спорт мураббийи, "Жеет Куне До" спорт тури бўйича жаҳон чемпиони Адҳам Абдусаломов. - "Шогирдларимни бундан кейин ҳам нафақат мамлакатимиздаги, балки халқаро миқёсдаги мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этишлари, ватанимиз байроғини кўкларга кўтаришлари йўлида бор куч-ғайратимни сафарбар этаман".

Албатта, спортчи ёшларимизнинг бугунги эришаётган ютуқлари ҳар биримизнинг кўнглимизга фахр-ифтихор бағишлайди. Зеро, соғлом авлодни тарбиялаш — буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар