Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда янгиланган ижтимоий соҳа обеъктлари ҳамда ишлаб чиқариш корхонасида медиа-тур ташкил этилди

Янгиободда янгиланган ижтимоий соҳа обеъктлари ҳамда ишлаб чиқариш корхонасида медиа-тур ташкил этилди

15 сентябрь 2021 йил
486
0

Янгиобод туманида бир гуруҳ нуронийлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида тумандаги янгидан қайта таъмирланиб, фаолият бошлаган ижтимоий соҳа обеъктлари ҳамда ишлаб чиқариш корхонасида медиа-тур ташкил этилди.   

Дастлаб, меҳмонлар туман марказидаги янгича қиёфага эга бўлган 1-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.  

Шу йили маҳаллий бюджет асосида қайта таъмирланган мазкур боғча 2017 йилнинг ноябрь ойида бунёд этилган эди. Ҳозирда бу ерда болалар учун очиқ жойдаги майдончалар ва кўчма бассейнлар ташкил этилди. Шунингдек, муассаса биноси янги ва замонавий жиҳозлар ва ошхона буюмлари билан таъминланиб, болалар учун барча шароитлар яратилди. Бугунги кунда муассасада 4 та асосий гуруҳларда 120 нафар ҳамда қисқа ва мажбурий тайёрлов гуруҳларида 50 нафар болалар тарбияланмоқдалар.

Мактабгача таълим муассасасининг янгиланган биноси билан яқиндан танишган меҳмонлар "Дўстлик" МФЙ, Чаканд қишлоғидаги 3,278 млрд. сўм маблағ эвазига бутунлай янги ва замонаий кўринишда фаолият бошлаган 6-сонли умумтаълим мактаби биносига ташриф буюрдилар. Тадбир давомида мактаб биносида ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган қулайликлар, кенг кўламда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирдилар.

Мактаб биносининг барча синф хоналари, пол ва том қисми, спорт зал ва бино деворларининг ички ва ташқи қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, иситиш тизими модулли иситиш блокига, мактабнинг эшик-деразалари замонавий эшик ромларга алмаштирилган. Шу билан бирга, мактаб ҳовлисида ҳам кенг кўламда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бутунлай янгича қиёфага кирди.

Мазкур мактаб 1992 йилда бунёд этилган бўлиб, бундал аввал 2008 йилда капитал таъмирланган. Чаканд қишлоғида асосан тожик миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилиши сабабли, мактабда дарслар тожик тилида олиб борилади. Мактаб 192 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 128 нафар ўқувчиларга 14 нафар педагог ходимлар томонидан таълим тарбия бериб келинмоқда.

Ташкил этилган медиа-тур туман марказидаги тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Камола камалаги" хусусий корхонасида давом этиб, бу ерда иштирокчилар корхона фаолияти, иш жараёнлари ҳамда ишчиларга яратилган шароитлар билан бирма-бир танишдилар.

Мазкур корхона шу йилнинг март ойида фаолият бошлаган бўлиб, 100 та иш ўрнига мўлжалланган. Ҳозирда тумандаги 70 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”да бўлган аёллар ва хотин қизлар, шунингдек, моҳир тикувчилар ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Корхонада ҳар ойда ўртача 100 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, улар тўғридан-тўғри хорижга экспортга йўналтирилмоқда.

Янгиобод қиёфаси ва аҳоли турмуш фаровонлиги йўлида амалга оширилган кенг кўламдаги ишлар билан танишган меҳмонлар бугунги тадбирдан ўзгача таассуротлар олдилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар