Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда яна бир янги боғча фойдаланишга топширилди

Янгиободда яна бир янги боғча фойдаланишга топширилди

01 октябрь 2021 йил
529
0

Янгиобод туманидаги Совот қишлоғида 120 ўринга мўлжалланган "MAHMUD BABY HAUSE" нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Боғчанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳам иштирок этиб, қишлоқ аҳолисини ушбу янгилик билан табриклади ва бугунги кунда туманимизда мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ушбу замонавий ва кўркам муассаса болажонларнинг шоду-хуррамликда униб-ўсиши ва камол топишида муҳим эканини таъкидлаб, боғчани ташкил этган тадбиркор Шерзод Жўрақуловга ташаккурнома билдирди.

Шунингдек, ОАВ вакиллари ва меҳмонлар иштирокида муассаса биносида пресс-тур ташкил этилиб, бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан бирма-бир танишилди.

Мазкур замонавий мактабгача таълим муассасаси шу қишлоқда истиқомад қилувчи тадбиркор Шерзод Жўрақулов томонидан ташкил этилган бўлиб, кўп йиллардан бери бўш бўлган эски бинода мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва замонавий тарзда жиҳозланиши натижасида кўркам ва файзли масканга айлантирилди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, бугун фойдаланишга топширилган 120 ўринли мазкур нодавлат мактабгача таълим муассасасида 25 та доимий иш ўринлари яратилиб, иш ўринларига биринчи навбатда қишлоқдаги "Аёллар", "Ёшлар" ҳамда "Темир" дафтарларда бўлган ишсиз ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар жалб этилади.

Янги муассасанинг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳлининг кўнглини тоғдек кўтарди. Боғчанинг очилишига бағишланган маросим куй-қўшиқлар, болажонларнинг шўх-шодон саҳна чиқишлари ҳамда қишлоқ аҳлининг ўйин-кулгулари билан кўтаринки руҳда давом этди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар