Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободлик спортчилардан навбатдаги ғалаба

Янгиободлик спортчилардан навбатдаги ғалаба

05 октябрь 2021 йил
336
0

Маълумки, спорт - энг аввало, жамиятимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, кишилар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва шу билан бирга ёшларнинг ўз иқтидор ва қобилиятларини намоён этишда муҳим омиллардан биридир.

Бугунги кунда бу соҳада ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз устида ишлаб, мамлакатимиз ва халқаро майдонларда юқори натижаларга эришиб келаётган спортчилар орасида янгиободлик ёшлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Шу йилнинг 3 октябр куни Гулистон шаҳрида спортнинг "Жеет Куне До" тури бўйича бўлиб ўтган Сирдарё вилояти очиқ чемпионатида ҳам туманимиз ёшлари муносиб иштирок этишиб, ғалаба билан қайтишди.   

Турли ҳудудлардан ташриф буюрган маҳоратли спортчилар иштирокида бўлиб ўтган муросасиз баҳсларда бизнинг спортчиларимизнинг 6 нафари олтин, 1 нафари бронза медалига сазовор бўлди.

Жумладан, Худоёров Жавоҳир, Ҳазратқулов Шамшод, Эшонбобоев Баҳриддин, Анорқулов Озодбек, Нематулаев Шаҳобиддин ва Алимқулов Рамазонлар фахрли 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Отақулов Шохжаҳон эса фахрли 3-ўринни эгаллаб, мусобақа ғолиблари қаторидан жой эгаллади.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар