Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сармич маҳалласида "Кексалар ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилди

Сармич маҳалласида "Кексалар ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилди

09 октябрь 2021 йил
706
0

Барчамизга маълумки, жорий ҳафтада “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар туманимизнинг барча ҳудудларида юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Янгиобод туманидаги Сармич маҳалласида нафақадаги устоз педагоглар, меҳнат фахрийлари ва ўқувчи ёшлар иштирокида бўлиб ўтган тадбирлар ҳам барча нуронийлар ва ёшлар қалбида илиқ таассуротлар қолдирди.

Нафақадаги устозлар ва ёшлар иштиркида ташкил этилган учрашувда устозлар ўзларининг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўллари тўғрисида ёшларга ҳикоя қилишиб, ҳар қандай муваффақиятнинг ортида машаққатли меҳнат борлиги ҳамда ёшларимиз ўз эзгу мақсадлари, кўзлаган марраларига етиш учун янада кўпроқ билим эгаллашлари ва олдинга ҳаракат қилишлари зарурлиги тўғрисида тушунтирдилар.

Тадбир доирасида кекса нуронийлар, нафақадаги устозлар ва ёшлар ўртасида шахмат ва стол тенниси мусобақалари, шунингдек, туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан концерт дастурлари ташкил этилди.


Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар