Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Алимент тўлашдан бўйин товлаган фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди

Алимент тўлашдан бўйин товлаган фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди

12 октябрь 2021 йил
415
0

Ҳар қандай жонзот жигарпораси учун керак бўлса жонини фидо қилади. Унинг вояга етиши учун борини аямайди. Аммо, шундай бўлсада, орамизда оталик бахтига муяссар бўлиб, ўз бурчини унутганлар ҳам учраб туради.

Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туманида ана шундайларнинг бирига нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Бунга унинг ўз фарзанди учун алимент тўлашдан бўйин товлагани сабаб бўлди.

Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 01.03.2013 йилдаги суд буйруғига асосан Б.Б.дан Г.Б фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюросининг Янгиобод туман бўлими томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай, бир нафар фарзандини моддий жиҳатдан таъминлашни рад этиб келган. Натижада ўз фарзанди учун тўлов миқдори салкам 9 миллион сўмни ташкил этган.
Хулоса ўрнида алиментчи оталарга айтар сўзимиз бор:
Унутманг, сизнинг оилангиз бузилди, бунда эса болаларнинг айби йўқ. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик учун фарзандлар жабр чекишга мажбур эмаслар.

А.Т.Тўйчиев,

Мажбурий ижро бюроси
Янгиобод туман бўлими бошлиғи, 
адлия маслаҳатчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар