Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 33 сессияси ахбороти

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 33 сессияси ахбороти

13 октябрь 2021 йил
589
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 33 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорларининг 2021 йил 9 ойидаги ижроси юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижроси юзасидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари А.Нишоновнинг ахбороти тингланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли фармони билан билан тасдиқланган “йўл харитаси” ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 9 февралдаги 58-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан туман ҳокимининг 2021 йил 26 февралда 175-сонли қарори асосида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим вазифалар бўйича туман “Йўл харитаси” тасдиқланган. Мазкур “Йўл харита” 5 та бўлим, 151 та банддан иборат.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида жорий йилнинг 1 ярим йиллигида 260 нафар ёшларга жами 4 млрд. 634 млн. 400 минг сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида 290 нафар уюшмаган ва ишсиз ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка сертификатлар берилган. “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида тумандаги 34 нафар кўнгилли тадбиркорлар жалб қилиниб, уларга 34 нафар ёшлар бириктирилган.

Хозирги кунда “Ёшлар дафтари” Электрон платформага киритилган 507 нафар ёшларнинг 493 ( 97.2 %) нафарининг муаммолари хал этилиб, бандлиги таъминланган.

Кун тартибидаги 3 масала юзасидан туман ИИБ бошлиғи М.Сариқулов сўз олиб, Янгиобод туман ички ишлар бўлими томонидан 2021 йил 9 ойи давомида  туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Жумладан, ҳозирги кунда туман ИИБда жами профилактик хисобда турган шахслар 199 нафарни ташкил қилиб, шундан: 2 нафар илгари судланганлар, 1 нафар маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи илгари судланган шахслар, 196 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслардир. Туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида жами 112 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинган.

Сессия кун тартибидаги 4 масала бўйича туман ҳокими ўринбосари М.Тўраев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 576-сонли қарори ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2021 йил 7 октябрдаги 165-3-0-Q-21-сонли қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Шундан сўнг навбатдаги масалалар - Янгиобод туман Адлия бўлими томонидан туманда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан 2021 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи Ў.Жўраевнинг, Янгиобод туман маҳаллий бюджетнинг 2021 йил  9 ойлик ижроси юзасидан туман молия бўлими мудири Т.Шодмонқуловнинг ҳамда туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2021 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича туман инспекцияси бошлиғи М.Сувонқуловларнинг ҳисоботлари тингланди.

Сессия кун тартибидаги кейинги масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Г.Раимова сўз олиб, “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисидаги, шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Б.Ибрагимов туман маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифларини ўртага ташладилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар.

Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 33-сессияси ўз ишини якунлади.


Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар