Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Энг яхши ижтимоий ташаббус" Республика кўрик танловининг вилоят босқичида янгиободлик иштирокчи ғолиб бўлди

"Энг яхши ижтимоий ташаббус" Республика кўрик танловининг вилоят босқичида янгиободлик иштирокчи ғолиб бўлди

14 октябрь 2021 йил
314
0

Ҳабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрел кунги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида”ги КҚ-214-IV-cонли қарорига асосан “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик танлови эълон қилинган эди.

Шунга кўра жорий йилнинг август ойида “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” йўналишлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) босқичлари ўтказилиб, ғолиблар Кенгаш раислари томонидан муносиб тақдирланган.

Вилоят босқичини очиқ ва ошкоралик ҳамда адолатли ўтказиш мақсадида кўрик танловнинг вилоят босқичини ўтказувчи вилоят комиссияси таркиби ҳамда баҳолаш мезони тасдиқланган.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Жиззах вилоят болалар қўғирчоқ театрининг концертлар залида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кўрик танловининг ҳудудий босқичларида 100 га яқин номзодлар 5 та номинация бўйича муносиб ўринларни эгаллаб, вилоят босқичига йўл олишган.

Икки кун мобайнида ушбу кўрик танловнинг вилоят босқичи ғолибларини аниқлаш ишлари олиб борилиб, вилоят болалар қўғирчоқ театрининг концерт саройида кўрик танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, кўрик-танловнинг вилояти босқичида Янгиобод туманидан «Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи» йўналишида иштирок этган Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Янгиобод туман бўлими раҳбари Муродбек Раҳмонбердиев вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари хамда комиссия аъзолари топширдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар