Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Smart mahalla" ахборот дастури ишга тушди

"Smart mahalla" ахборот дастури ишга тушди

15 октябрь 2021 йил
793
0

Ички ишлар вазирлиги томонидан «Смарт маҳалла» мобил ахборот тизимининг бизнес жараёнлари, алгоритмлари ҳамда дастурлари ишлаб чиқилиб, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг сектор штаблари, маҳалла идоралари, ҳуқуқ-тартибот масканлари ва аҳоли демографияси ҳақидаги маълумотлар базалари шакллантирилди.

Шу билан бирга, маълумотлар актуаллигини таъминлаш мақсадида «Смарт маҳалла» мобил ахборот тизими Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари, шунингдек Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинди.

Фуқаро (фойдаланувчи) ўзи истиқомат қилувчи маҳалла кесимида «Смарт маҳалла» мобил ахборот тизимида рўйхатдан ўтганидан сўнг, унга тизимнинг қуйидаги функцияларидан фойдаланиш имконияти яратилади:

Жумладан, «Менинг маҳаллам» менюсида маҳалла раиси, маҳалла демографик маълумотлари ва бириктирилган сектор раҳбари, шунингдек маҳалла идораси ва сектор штабининг геожойлашуви ҳақидаги маълумотларни олиш, сектор фаолиятига баҳо бериш;

«Менинг инспекторим» менюсида маҳалла профилактика инспектори ҳақидаги асосий маълумотларни ва ҳуқуқ-тартибот масканининг геожойлашуви тўғрисидаги маълумотларни олиш, шунингдек профилактика инспекторига баҳо бериш;

«Ҳудуд гео-харитаси» менюсида содир эътилган йўл-транспорт ҳодисалари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳақидаги маълумотларни ҳудудлар кесимида, давр оралиғида кузатиш;

«Давлат органларига мурожаат» менюсидаги ҳаволалар орқали давлат органларининг сайтларини юклаб, зарурий ахборотлар билан танишиш ва ушбу органларга ўрнатилган тартибда мурожаат йўллаш;

«Қидирувдаги ва бедарак йўқолган шахслар» менюсида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қидирув эълон қилинган ва бедарак йўқолган деб топилган шахслар ҳақидаги сўнгги маълумотларни кўриш;

«Секторга мурожаат» менюси орқали сектор томонидан кўриб чиқишга ваколат берилган масалалар юзасидан мурожаат юбориш ҳамда кўриб чиқиш натижасини кузатиб бориш;

«Болани масофадан назорат қилиш» менюсида ота-оналарга таълим муассасаларининг турникет, GPS-трекер ва кузатув камералари тизимларига уланган ҳолда фарзандларини назорат қилиб бориш;

«Менинг ҳужжатларим» менюсида фойдаланувчига тегишли шахсни тасдиқловчи (машинада ўқитилувчи майдон ҳамда НФC қурилмага эга ҳужжатлар) ва бошқа ҳужжатларни (ИД-карта, манзил варақаси, паспорт нусхаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва бошқалар) Ички ишлар вазирлигининг тегишли маълумотлар базаларига мурожаат қилган ҳолда олиш, уларни дастурнинг сервердаги хотирасида сақлаш, турли қурилмалар орқали рўйхатдан ўтиб юклаш ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида реал вақт давомида тақдим этиш;

«СОС» менюси «101», «102», «103», «104», «1050» ва «1173» қисқа рақамларига шошилинч хабар йўллаш, шунингдек «102» тизими орқали мурожаат ижроси доирасида жалб этилган куч-воситаларни жойлашуви ва ҳодиса жойига қараб ҳаракатланишини реал вақт давомида кузатиб бориш.

«Смарт маҳалла» мобил иловасининг ишлаш принтсипи очиқлик сиёсатини юритишга, фуқароларнинг тегишли давлат органларига мурожаат қилишларидаги жараёнларни максимал тарзда автоматлаштиришга қаратилган.

«Смарт маҳалла» мобил иловаси аҳолига секторларга масофадан туриб мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш, маҳалла раислари, сектор раҳбарлари ва профилактика инспекторлари билан ўзаро тезкор мулоқотни йўлга қўйиш, сектор раҳбарлари
ва профилактика инспекторлари фаолиятига баҳо бериш каби имкониятлар билан бир қаторда, давлат идораларининг очиқ маълумотлар ресурсларидан тезкорлик билан фойдаланишда қулайликлар яратади.

«Смарт маҳалла» ахборот дастурини дастлабки версиясини ишлаб чиқиш молиявий ҳаражатларсиз, Ички ишлар вазирлигининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди.

Фармонда «Смарт маҳалла» ахборот дастурини 2021 йил 1 июнга қадар Тошкент ва Самарқанд вилоятларида синов режимида, жорий йил якунига қадар эса республиканинг барча ҳудудларида татбиқ этиш белгиланган.

Ҳозирда «Смарт маҳалла» ахборот дастурининг бошланғич версияси тайёрланиб, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида синов таъриқасида жорий этилди.

Изоҳ: бугунги кунга қадар давлат органларига, шу жумладан ички ишлар органларига мобил илова орқали мурожаат қилиш ва орган ходимлари фаолиятини баҳолаш, шу билан бир қаторда йўл-транспорт ҳодисалари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар, қидирувдаги ва бедарак йўқолган шахслар хақида реал вақт давомийлигида маълумотга эга бўлиш имконияти мавжуд бўлмаган.

Қуйидаги илова орқали юклаб олиш мумкин: Google Play – Smart mahalla

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар