Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани марказида "Саломатлик йўлаклари" барпо этилмоқда

Янгиобод тумани марказида "Саломатлик йўлаклари" барпо этилмоқда

29 октябрь 2021 йил
608
0

Айни кунларда Янгиобод тумани марказий кўчаларида замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрьдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида назарда тутилган вазифалар асосида туман марказидаги 2,37 км узунликдаги Бунёдкор ҳамда 2,1 км узунликдаги Мустақиллик кўчаларида велосипед ҳамда пиёдалар ҳаракатланиши учун “Саломатлик йўлаги” барпо этилмоқда.

Ҳозирда туман марказининг "Бунёдкор" кўчасида асосий ишлар битказилган.

"Мустақиллик" кўчасида эса "Сломатлик йўлаклари"ни қуриб битказиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

Шу билан бирга, кўп йиллардан бери таъмирталаб ҳолга келиб қолган мазкур кўча тўлиқ янгидан асфалт қилиниб, айни вақтларда йўл белгилари ҳамда тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар