Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими ходимлари Арнасойда боғ яратишди

“Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими ходимлари Арнасойда боғ яратишди

22 ноябрь 2021 йил
545
0

Боғ яратиш халқимизга хос қадриятлардан бири бўлиб, бугунги кунга келиб бу қараш анъаналарнинг қадимий давоми сифатида давлат сиёсатига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг ҳаётга тадбиқ этилгани бунга яққол мисол бўлолади.

Ҳудудларда “Яшил майдон”ларни ташкил этиш, автомагистраллар ва ички йўллар бўйларига манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, буталарни экиш ҳамда туман ва шаҳар марказлари, қишлоқ ва маҳаллаларни кўкаламзорлаштиришдек эзгу ишларни мақсад қилган мазкур лойиҳа -Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси ва барча туман бўлимларининг раҳбарлари ва ходимларини ҳам бир мақсад сари бирлаштирди. Шу қаторда Ўзагроинспекциянинг Янгиобод туман бўлими ходимлари ҳам боғ яратишда ўз ҳиссаларини қўшишди.

Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳанинг аҳамияти жуда катта. -Биринчидан, бу узоқ асрлик ота мерос қадрият ҳисобланса, иккинчидан,ушбу лойиҳа орқали бажирлган ишлар атмосферанинг софлигини сақлаш, атроф-муҳит мусаффолигини асраш ва сизу биз нафас олиб турган тоза ҳавони таъминлашда муҳим рол ўйнади. Шундай экан, буни ҳар бир юртдошимиз онгли равишда юракдан англамоғи керак.

Вилоятнинг Арнасой тумани “Чўлқувар” МФЙда ташкил этилган кўчат экиш ҳашарига ЎзагроинспекциянингЯнгиобод туман бўлими ҳам жамоаси билан келди.

Туман бўлими учун  белгиланган жойда 200 туп кўчат олиб келиб ўтқазилди. Насиб бўлса, экилган кўчатлар бир кун келиб вояга етиб, азим дарахтга айлангач, маҳалла кўркига кўрк қўшишибгина қолмай, манзилнинг обод гўшага айланишига ҳисса қўшади.

“Куч бирликда”, деб бежизга айтилмаган. Шу куни ҳашарга келган ҳар  Инспекциянинг ҳар бир ходими баҳоли қудрат меҳнат қилди. Ҳисоб-китоб асосида, ўқ-ариқларни тўғирлаб, экиладиган жойларни текислаб, бир қатор қилиб кўчатлар ўтқазилди. Энг муҳими чўл ҳудудига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Маълумот учун,шу куни Арнасой тумани “Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғинига Ўзагроинспекциянинг Янгиобод туман бўлими томонидан200 туп кучат экилиб, шундан100 тупини олхўри ва 100 тупини гилос кўчатлар ташкил этди.

Ў.Омонов,

“Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими катта инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар