Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман раҳбари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Туман раҳбари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

28 ноябрь 2021 йил
423
0

Янгиобод туманида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаётгда тўғри йўл танлашларига кўмак бериш борасидаги ислоҳотлар кўлами тобора кенгаймоқда.

Айниқса, яқинда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларда "Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили" лавозимининг жорий этилгани бу борадаги ислоҳотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Бугун Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, ёшларни ўйлантираётган муаммолари ҳамда уларнинг савол ва таклифлари тингланди.

Мулоқот давомида туман раҳбари маҳаллаларга тайинланган ёшлар вакилларига ҳам юзланиб, уларга ёшлар билан ишлашда муҳим бўлган кўрсатма ва тавсиялар берди.

Жумладан, маҳаллаларда ёшларнинг қизиқиш ва имкониятларидан келиб чиқиб, улар билан индивидуал ишлаш ҳамда бу борада тегишли масъуллар билан тизимли ишларни ташкил этиш юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар