Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда "Ўзбекистон ёшлари форуми-2021" доирасида сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Янгиободда "Ўзбекистон ёшлари форуми-2021" доирасида сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

17 декабрь 2021 йил
383
0

Бугун Янгиобод туманида "Ўзбекистон ёшлари форуми-2021" доирасида ёшларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштирувчи бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Дастлаб, туман марказидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида старт олган ёшлар форуми сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти тарзида давом этди.

Учрашув аввалида сектор раҳбарлари бугунги кунда туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳаётда тўғри йўл танлашларига кўмак бериш мақсадида зарурий чоралар белгиланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар