Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Спортчи ёшларимиздан навбатдаги ғалаба

Спортчи ёшларимиздан навбатдаги ғалаба

20 декабрь 2021 йил
124
0

Шу йилнинг 18-19 декабрь кунлари Жиззах шаҳрида спорнинг "Универсал жанг" тури бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилиб, Янгиободлик спорт мураббийи Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган Янгиобод болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёш спортчилари ҳам фаол иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақада спортчи ёшларимиз ўз куч ва салоҳиятларини намойиш этишиб, 36 кг вазнда Алимқулов Рамазон ҳамда 50 кг вазнда Анорқулов Озодбек биринчи ўринни эгалладилар ва ғолибликка муносиб эканликларини яна бир бор исботладилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Jeet kune do" спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида туманимиз ёшлари 11 та медални қўлга киритшган эди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар