Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди

Янгиободда мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди

08 февраль 2020 йил
61
0

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусда кўрсатиб ўтилган вазифалар ижроси ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан Янгиобод туман мактабгача таълим бўлими ва бўлимга қарашли мактабгача таълим муассасаси ходимлари ўртасида спортнинг волейбол  тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобоқа аввалида бу ерга таклиф этилган туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, туман мактабгача таълим бўлими мудири Р.Тангирқулова, спорт мактаби мутахассислари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари бирма бир сўзга чиқиб, жамоаларга омад тилади.

Беллашув анчагина қизиқарли ва муросасиз лаҳзаларга бой тарзда кечди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра 3-ўринни 2-сонли ДМТТ нинг “Қувноқ қизлар” жамоаси, 2-ўринни 1-сонли ДМТТ нинг “Севинч қизлари” ҳамда фаҳрли 1-ўринни 4-сонли ДМТТ нинг “Шодлик” жамоаси қўлга киритиб, беллашув ғолибига айланди.

Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Янгиобод туман мактабгача таълим бўлими   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар