Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида Президент қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга 800 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилди

Янгиобод туманида Президент қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга 800 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилди

28 декабрь 2021 йил
313
0

Янгиобод туманида Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сонли қарорига асосан аҳолининг эҳтиёжманд қатламига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Янги йил байрами арафасида ташкил этилган ушбу ҳайрли тадбирлар давомида жорий йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилалар, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи 201 та оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга 800 минг сўмдан жами 160 млн 800 минг сўм миқдорида нақд пул маблағлари тарқатилди.

Пул тарқатиш жараёнлари туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида амалга оширилди.

Хусусан, 1-сектор (Янгиобод ШФЙ, Совот ҚФЙ) ҳудудидаги 43 та оилага жами 34 млн. 400 минг сўм, 2-сектор (Баландчақир МФЙ, Хўжамушкент ҚФЙ) ҳудудидаги 37 та оилага жами 29 млн. 600 минг сўм, 3-сектор (Дўстлик МФЙ, Ҳавотоғ ҚФЙ) ҳудудидаги 40 та оилага жами 32 млн. сўм, 4-сектор (Сармич МФЙ, Шодлик МФЙ) ҳудудидаги 81 та оилага жами 64 млн. 800 минг сўм миқдоридаги моддий кўмак нақд пул кўринишида топширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар