Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 36 сессияси ўтказилиб, унинг доирасида матбуот анжумани ташкил этилди

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 36 сессияси ўтказилиб, унинг доирасида матбуот анжумани ташкил этилди

30 декабрь 2021 йил
299
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 36 сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб сессия кун тартибида Янгиобод туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришида дехкон хўжаликларининг улушини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги масала депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимлиги ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ж.Исроилов сўзга чиқиб, туман ҳокимининг 2021 йил 23 декабрдаги “Шодмонқулов Темурбек Улуғбек ўғлини Янгиобод туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги 67-3-54-Q/21-сонли қарорини ўқиб эшиттирди ва ушбу қарор депутатлар томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар.

Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 36-сессияси ўз ишини якунлади.

Сессия сўнгида бир гуруҳ фаол депутатларга туман ҳокими томонидан  фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар топширилди.

Сессия якунида кўрилган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани ҳам ўтказилиб, раҳбарлар маҳаллий ОАВ вакиллари ва блогерларнинг саволларига жавоб бердилар. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар