Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан ғазалхонлик кечаси бўлиб ўтди (Фото)

Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан ғазалхонлик кечаси бўлиб ўтди (Фото)

09 февраль 2020 йил
63
0

Ёшларнинг буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш мақсадида тумандаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман маданият бўлими томонидан шоирнинг 579 йиллигига бағишланган ғазалхонлик кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари,  туман халқ таълими бўлимига қарашли барча мактаблардан ташриф буюрган ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов очиб берди ва шоирнинг ўз халқи ва миллати учун фидойи инсон бўлганлиги, миллат тараққиёти ва жамият ободлиги йўлидаги фаолияти биз учун ибрат мактаби эканлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари С.Абдураҳмонова ҳамда шоир Б.Тошбоевлар ҳам сўзга чиқиб, шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти тўғрисида йиғилганларга маълумот бериб ўтди ва Навоий “Хамса”сининг узбек адабиётида тутган ўрни, буюк бобомиз илгари сурган ғоялар ўзбек тили ва адабиёти, ўзбек маданияти, ўзбек миллий мафкураси, мустақил ўзбек давлатчилиги учун асос бўлиб хизмат қилиши, шунингдек, ёш авлод қалбида мутафаккир ижодини, бой меросини чуқур сингдириш ва тарғиб қилиш қанчалар аҳамиятли эканлиги тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбир давомида маданият маркази  ижодий ходимлари томонидан Навоий ғазалларидан намуналар ижро этилиб, тадбир иштирокчилари кўнглида илиқ  таассуротлар уйғотди.

Янгиобод туман маданият бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар