Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сармичдаги умумтаълим мактабига 100 дона бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди

Сармичдаги умумтаълим мактабига 100 дона бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди

10 февраль 2020 йил
52
0

Янгиобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумий ўрта таълим мактабида президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида китобхонлик тадбири ташкил этилди.

Тадбирга Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи, туман халқ таълими бўлими мудири И.Рахимов, “Дўстлик” ордени соҳиби С.Худойбердиев, меҳнат фахрийси Р.Турдиқулов, мактаб ота-оналар қўмитаси раиси Т.Эгамов ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ф.Эгамбердиевлар ташриф буюрдилар.

Тадбирни туман халқ таълими бўлими мудири И.Рахимов очиб берди ва мамлакатимизда таълим соҳасига кенг эътибор қаратилаётганлиги, хусусан, чекка ҳудудларда ҳам ўқувчи ёшлар учун муносиб шароит яратиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси томонидан мактаб ўқувчи ёшлари учун мактаб кутубхона фондига 100 дона бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди.

Китобларни қабул қилиб олган мактаб ёшлари етакчиси сўзга чиқиб, ушбу мактаб туманнинг чекка ҳудудида жойлашганлигига қарамасдан кўрсатилаётган бу каби эътиборга жавобан ўқувчи ёшлар мамлакатимиз равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшишлари, бу каби яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозимлиги ва бу йўлда 13-мактаб педагоглар жамоаси  бор куч-ғайратини сафарбар қилишга ваъда берди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан ғазал ва шеърлар ижро этилди. Шунингдек, тадбир доирасида ўқувчи ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва муаммолар тингланди ва ижро учун маъсул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Шундан сўнг меҳнат фахрийси Райимқул бобо Турдиқулов сўзга чиқиб, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун барчага миннатдорчилик билдириб, Сармич халқи ёшлари бунга муносиб жавоб беришга ишонишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар итттифоқи

туман Кенгаши

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар