Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

12 январь 2022 йил
289
0

Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туманда ўтган йилда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокуратураси ҳамда ички ишлар бўлими масъуллари, профилактика инспекторлари, маҳалла тизими ходимлари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Йиғилишда туманда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ва олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамасдан ўтган йилда жиноятчиликнинг ортиши, шунингдек, туман ҳудудида аввал деярли кузатилмаган айрим ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг пайдо бўлиши танқид остига олиниб, фаоллар иштирокида муҳокама этилди.

Шунингдек, қўни-қўшни ва маҳалла-кўй ўз атрофида содир бўлаётган бундай жараёнларга эътиборсиз, бепарволик ва лоқайдлик билан қараб бўлмаслиги ва ҳар доим ён-атрофимизда бўлаётган ҳодисаларга хушёр кўз билан боқиб, бу каби қонунбузарликларга шароит яратилишига йўл қўймаслигимиз кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда сўз олганлар жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларини ўрганиш, профилактика мақсадида ҳар бир жиноят тафсилотларини ички ишлар органлари раҳбарлари, барча ташкилот ва идоралар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликни ўрнатган ҳолда профилактик чора-тадбирларни амалга ошириши лозимлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилиш давомида туманда ўтган даврда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан ҳудуд маъсулларига тушунтиришлар берилиб, жорий йилда бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида фикр-мулоҳазалар тингланди ва муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар