Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Қўшқанд” автомобиль йўллари ўтказиш пункти (чегара пости)да коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

“Қўшқанд” автомобиль йўллари ўтказиш пункти (чегара пости)да коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

11 февраль 2020 йил
65
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Ф-5537-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йил 07 февраль куни Жиззах вилояти Янгиобод тумани Қўшқанд қишлоғидаги Тожикистон Республикаси ҳудуди билан чегарадош бўлган “Қўшқанд” автомобиль йўллари ўтказиш пункти (чегара пости)да “Янги турдаги коронавирус инфекциясининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш мазкур кўргазмали ўқув машқининг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгиланди.

Ўқув машқида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 25 нафар ходим, 6 та техника, Соғлиқни сақлаш бошқармасидан 10 нафар ходим, 1 та махсус техника, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан 15 нафар ходим ва 2 та махсус техника, вилоят Божхона бошқармасидан 14 нафар ходим ва 2 та техника, Чегара қўшинларидан 12 нафар ходим ва 2 та техника жалб қилинди.

Ўқув машқи давомида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи ва вилоят СЭОМ бош шифокори ўринбосари вилоят ҳудудида Хитой Халқ Республикасида кенг тарқалган коронавирус касаллиги бўйича юзага келган эпидемик вазият, бу борада ҳамкор идораларнинг ҳаракатлари, коронавирус касаллигининг этиологияси, эпидемиологияси ҳамда касалликни олдини олишнинг йўналиш ва услублари тўғрисида иштирокчиларга ахборот беришди.

Ўқув машқи жараёнида вилоят ҳудудига коронавируснинг янги тури билан касалланганлиги гумони билан фуқаролар кириши рўй берганда, ҳамкор идоралар билан ахборот алмашинуви, фавқулодда вазият рўй берган ўчоқдан гумондор фуқарони эвакуация қилиш куч воситаларининг шайлиги, СКПда беморни қабул қилиш ва умумий аҳволига қараб қандай изчилликда ёрдам кўрсатиш босқичлари тўлиқ намойиш қилинди.

Ўтказилган кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи якуни билан вилоят ҳудудидаги чегара постларидан кириб келаётган фуқаролар орасида коронавируснинг янги тури билан касалланганлиги гумон қилинганда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳамда касалликни олдини олишнинг йўналиши ва услублари ҳамда зарур тадбирларни ташкиллаштириш юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар давлат тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар