Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман ҳокими ўринбосари маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашди

Туман ҳокими ўринбосари маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашди

12 январь 2022 йил
277
0

Янгиобод туман хокими ўринбсари А.Нишонов маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда туман маданият бўлими, 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ва "Баркамол авлод" болалар мактаби ходимлари ҳамда туманда мааният ва санъат соҳасида фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда туманда ўтган йил давомида соҳада олиб борилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, жорий йилда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ҳамда тизимдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш борасида вазифалар белгиланди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз керак, мамлакатимизда маданият ва санъат тараққий этмаса, жамият ривожланмайди...” деган сўзларининг маъносини чуқур англаган ҳолда, маданий муассасаларга аҳолини, айниқса ёшларимизни кенг жалб қилиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири экани таъкидланиб, миллий маданиятимиз ва санъатимиз ривожида муҳим бўлган омиллар юзасидан фикр алмашилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар