Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда "Санъат ғунчалари" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Янгиободда "Санъат ғунчалари" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

12 январь 2022 йил
378
0

Янгиободда ёш авлодга замонавий санъат турларини тарғиб этиш ва етказиш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш ҳамда уларнинг истеъдини қўллаб қувватлаш, шунингдек санъат соҳасида улар учун ижодий майдон яратиш, уларнинг истеъдодини ошириш учун зарур билим, кўникмалар бериш мақсадида тумандаги умумий ўрта-таълим мактаблари ўртасида "Санъат ғунчалари" кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов ташриф буюриб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилади.

Кўрик-танловда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи ёшлари иштирок этишиб, белгиланган шартлар бўйича ўз истеъдодларини синовдан ўтказдилар.

Кўрик-танлов якунида иштирокчилар орасидан тўртта йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди. Хусусан,

  • Ватанни тараннум этувчи анъанавий ва эстрада йўналишида қўшиқ ижрочилиги йўналишида 12-умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси Ўсарқулов Отабек;
  • Азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган фольклор жамоалари чиқиши йўналишида 3-умумий ўрта-таълим мактабининг фольклор жамоаси;
  • Халқ чолғулари рубоб ёки доира чолғусида куй, якка ёки жамоавий ижро йўналишида 12-умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси Жўрақулов Адҳамн;
  • Миллий рақс ижрочилиги якка ёки жамоавий ижро каби йўналишида 19-умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси Орзиқулова Дилдоралар 1-ўринни, шунингдек, қўшимча тарзда 12-умумий ўрта-таълим мактаби рақс дастаси 1-ўринни қўлга киритишти.

Ғолиблар туман маданият бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичи йўлланмасига эга бўлдилар.

Мадина Икромова,

туман маданият бўлими ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар